2019 йил 20 январь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳар Фасохат кўчасида яшаган М.М.нинг уйида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин ўчириш вақтида М.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ёнғин сабаблари юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






