АсосийDunyo

Мексикада ёнилғи қувурининг портлаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди

'Мексикада ёнилғи қувурининг портлаши оқибатида одамлар ҳалок бўлди'ning rasmi

Мексиканинг Идальго штатида ёнилғи қувурининг портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 79 кишига етди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Шунингдек, 73 нафар инсон тан жароҳати олган. Портлаш қувурни ноқонуний кесиш оқибатида юз берган. Юзлаб одамлар йиғилиб, қувурдан ёқилғини ўғирлашга уринишган.“Мен доим ёқилғини ноқонуний ўғирлашга қарши бўлганман. Ҳукумат эса шу воқеадан сўнг ёқилғи нархини пасайтиради, деб умид қиламан. Чунки одамлар юқори нархни кўтара олишмаяпти”, дейди маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.

    Бошқа янгиликлар