Брэд Питтнинг онаси Жейн Питт собиқ келини Анжелина Жолига қарши чинакамига тиш қайради, дея маълум қилмоқда Кleo.ru нашри.
Жейннинг сўзларига кшра, Энжи жамоатчиликнинг кўз ўнгида яхши кўриниш учун Брэд ҳақида турли бўхтонларни ўйлаб топган ва Питтни пиёнисталик, гиёҳвандлик, тарбиясизликда айблаган.
Ҳозирда Жейн Питт Анжелинанинг олдига шахсан бориб, ичидаги бор гапни тўкиб солмоқдан ўзини аранг тийиб турибди, негаки охирги пайтларда на ота, на буви болаларни кўришгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалбошданоқ Брэд Питтнинг ота-онаси ўғилларининг Анжелина билан никоҳига норози бўлишган эди.






