2019 йил 14 январь куни Қашқадарё вилоятининг Миришкор туманида яшовчи М.С.(исмли аёл) уйи ҳаммомини иситиш мақсадида ўтин ёқиб, устига керосин ёқилғисини сепган вақтида аланга ҳосил бўлган.
Натижада аёлнинг ўзи ва у билан бирга бўлган 10 ёшли фарзанди куйиш жароҳатини олиб, касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






