АсосийJamiyat

Юнусободда юз берган ЙТҲда "Кобальт" ағдарилиб кетган

'Юнусободда юз берган ЙТҲда "Кобальт" ағдарилиб кетган'ning rasmi

Кеча, 18 январь куни соат тахминан 19.00да Тошкент шаҳар Юнусобод туманида ЙТҲ рўй берди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Қайд қилинишича, тумандаги Уста Ширин ва Аҳмад Дониш кўчалари чорраҳасида 18 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Кобальт" ва 24 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги "Ласетти" ўртасида тўқнашув юзага келган. Натижада "Кобальт" ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатда "Кобальт"даги йўловчиси Махтуба А. 41 ёшли аёл тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган. Ҳайдовчилар эса шикастланишмаган.

Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар