Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида юқори ҳаво ҳарорати кузатилмоқда, дея маълум қилмоқда Ntdtv.ru нашри.
Кунларнинг исиб кетиши эса нафақат одамларга, балки жониворларга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Шаҳардаги марказий ҳайвонот боғида жониворлар иссиқ ҳароратдан азият чекишмоқда. Боғ маъмурияти эса уларга музқаймоқ ва музлатилган маҳсулотлар беришни бошлаган. Шунингдек, бу ерда ҳайвонларни тез-тез чўмилтиришни канда қилишмаяпти. Ходимларнинг таъкидлашича, айрим жониворлар иссиқ шароитга мослашмаган бўлиб, нобуд бўлиши мумкин. Рио-де-Жанейрода айни вақтда ҳаво ҳарорати 35 даража эканлиги қайд этилган.






