АсосийDunyo

Нью-Мексикодаги тоғли ҳудудда кўчки содир бўлди

'Нью-Мексикодаги тоғли ҳудудда кўчки содир бўлди 'ning rasmi

АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги тоғли ҳудудда кўчки содир бўлди, деб хабар қилмоқда РИА Новости нашри.

Ушбу ҳудуд курорт зона ҳисоблангани учун воқеа рўй берган вақтда тоғ ёнбағрида дам олувчилар бўлган. Ҳодиса оқибатида эса бир неча киши ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда. Бироқ уларнинг аниқ сони тўғрисида маълумотлар йўқ. Жасадлар қор остидан олиб чиқилди. Бундан ташқари, яна 2 киши бедарак йўқолган бўлиб, айни вақтда уларни қидириш ва қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар