Сербияда янги оммавий намойишлар бошланди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Пойтахт Белградда бўлаётган норозилик намойиши иштирокчилари ҳукуматдан мухолифат сиёсатчи Оливер Ивановичнинг ўлдирилиши юзасидан тергов олиб боришни талаб қилишмоқда. У бир йил аввал Косовск Митровица шаҳрида отиб ўлдирилган. Жиноят сабаблари эса номаълумлигича қолиб кетмоқда. Бундан ташқари, оломон мамлакатда мустақил ОАВ фаолияти қўллаб-қувватланишини ҳамда давлат телевиденияси раҳбари истеъфосини ҳам талаб қилишмоқда.






