АсосийJinoyat

Самарқандда фуқаро қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллади

'Самарқандда фуқаро қўшнисини ўлдириш учун қотил ёллади'ning rasmi

Жорий йилнинг 2 январь куни Самарқанд шаҳри, Сўзангарон маҳалласи Х.Юсуфи кўчасида истиқомат қилувчи С.Ш. ўзининг маҳалладоши Ш.М. билан аввалдан бўлган ўзаро келишмовчилиги туфайли уни йўқ қилиш мақсадида Ш.М.ни ўлдириш учун ўзининг бир таниши Р.Н.га ушбу таклифни билдиради.

Агар ушбу қотиллик жиноятини содир этган тақдирда, унга 1.500 АҚШ беришини ваъда қилиб, аванс тариқасида унга олдиндан 100 АҚШ доллари беради.

9 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ва Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари хамда вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқаро С.Ш. ўзининг таниши Р.Н.га Ш.М.нинг сохталаштирилган, қотиллик ҳолати акс этган фотосуратини кўрганидан сўнг унга 800 АҚШ доллари бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирги кунда мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Прокуратураси томонидан С.Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар