Бугун, 18 январ куни Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов 88 ёшида вафот этди.
Аввалроқ, Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қочиб, бошидан жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида хабар берилган эди.Ўзбеккино миллий агентлиги матбуот хизмати маълумотига кўра, Пўлат Саидқосимовнинг жаноза намози 19 январь куни пешин намози вақтида Сағбондаги масжидда ўқилади.
"Чол ва набира" фильми ҳақида гап кетганда кино ихлосмандлари кўз олдига Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимов келса ажаб эмас. Чўрткесар, донишманд қария образи кўпчиликнинг меҳрини қозонган эди.
"Даракчи" таҳририяти жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.






