АсосийDunyo

Ленинград вилоятидаги “Полипласт” заводида портлаш содир бўлди

'Ленинград вилоятидаги “Полипласт” заводида портлаш содир бўлди 'ning rasmi

Россиянинг Ленинград вилоятида “Полипласт” заводида портлаш содир бўлди, дея маълум қилди ТАСС нашри.

Оқибатда 3 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Заводдан 72 нафар ходим шошилинч эвакуация қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага бинода хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмагани сабаб бўлган. Аввалига ишлаб чиқариш ускуналарининг бирида ёнғин чиққан, бу эса портлашга олиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан тергов ишлари бошланди.

    Бошқа янгиликлар