2019 йил 1 мартдан бошлаб болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга, улар пенсия ёшига тўлгандан сўнг, агар уларда пенсия тайинлаш учун зарур стаж мавжуд бўлмаса, ижтимоий нафақа тўланади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар берди.
Олий таълим муассасаларига ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш тартиби босқичма-босқич жорий этилади.
Ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тавсияномасига эга абитуриентлар ушбу шахслар ўртасида ўтказиладиган танловга мувофиқ алоҳида квоталар асосида олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинади.
Олий таълим муассасалари томонидан талабаларни қабул қилиш квоталарини мустақил равишда белгилаш тартиби жорий этилади.






