Ёқутистонда молдавалик атлет Дмитрий Волошин ҳаво ҳарорати ўта совуқ бўлишига қарамай, 50 км. масофани босиб ўтди, дея хабар қилди ТАСС нашри.
Сайёрамизнинг энг совуқ ҳудудларидан бири бўлган Ёқутистонда айни вақтда ҳарорат минус 60 даража бўлиб, Волошин 50 км. йўлни 6 соат мобайнида югуриб ўтган. Ёқутистон атлетика федерацияси спортчи совуқ ҳавода югуриш бўйича рекорд натижа кўрсатганини қайд этди. Спортчи бу ишни хайрия мақсадида қилганини таъкидламоқда. У федерация томонидан тақдим этиладиган пулни 4 ёшли касал қизнинг оиласига беради.






