Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази томонидан илк маротаба ўтказилган "Йил талабаси" танлови ғолиблари тақдирланди.
Танлов ОТМ талабалари ўртасида уч босқичда ўтказилиб, унда жами 316 нафар ёшлар иштирок этди.
"Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси"
Сардор Бозорбоев - Ўзбекистон миллий университети талабаси
"Йилнинг энг ташаббускор талабаси"
Сардор Бердиев - Тошкент ахборот технологиялар университети Қарши филиали талабаси
"Йилнинг ихтирочи талабаси"
Умид Равшанов - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали талабаси
"Йилнинг спортчи талабаси"
Бектемир Мелиқўзиев - Қўқон давлат педагогика институти талабаси
"Йилнинг ижодкор талабаси"
Санжарбек Азимов - Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси
Шунингдек, "Йилнинг энг фаол тарғиботчи талабаси" номинациясида Тошкент давлат аграр университети талабаси Моҳинур Жўраева ҳамда "Йилнинг энг фаол нотиқ талабаси" номинациясида Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали талабаси Гавҳарой Усмонхўжаева ғолиб бўлишди.
Танлов низомига кўра ҳар бир номинация бўйича 1-ўрин соҳиблари танлов статуэткаси ва ЭКИҲ ўн баробари, 2-ўрин соҳиблари саккиз баробари, 3-ўрин соҳиблари беш баробари миқдорида пул мукофоти ва диплом билан тақдирланди.






