Аввалроқ Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида фильмга тушаётган таниқли актёр, Ўзбекистон халқ артисти Пўлат Саидқосимовнинг тўсатдан тоби қочиб қочиб, бошидан жарроҳлик амалиётини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
"Ҳозирда П.Саидқосимовнинг аҳволи оғирлигича қолмоқда. Бемор Тошкент шаҳрига Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий марказининг жонлантириш бўлимида ётибди. Малакали шифокорлар унинг ҳаёти билан курашмоқда", - дейилган ЎзА хабарида.
Беморни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Республика шошилинч тиббий ёрдами илмий маркази бош директори, тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев кўрикдан ўтказиб, операция амалиётини амалга оширган.
Операция жуда мураккаб кечгани сабабли унинг давомийлиги 6 соат давом этган.






