АсосийJinoyat

Урганч эр жаҳл устида рафиқасини пичоқлади

'Урганч эр жаҳл устида рафиқасини пичоқлади'ning rasmi

Жорий йилнинг 16 январь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳар ИИБга ариза келиб тушган.

Унда шу йилнинг 6 январь куни Ал-Беруний кўчасида яшовчи О.В. исмли шахс уйида оилавий жанжал сабаб бирга яшовчи турмуш ўртоғи Р.Т.(исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказгани қайд этилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, натижада аёл касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, О.В. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар