Британия парламентида бўлиб ўтган овоз бериш натижалари Брюссель учун кутилмаган ҳолат бўлди, дея маълум қилмоқда ТАСС нашри.
ЕИ ва Лондон ўртасида Брексит бўйича тузилган келишув тасдиқланмагач, Евроиттифоқ Британиянинг позицияни аниқлай оладиган аниқ ҳаракатларини кутмоқда. Европа комиссиясининг асосий музокарачилари Мишель Барнье и Ги Верхофстадтнинг таъкидлашича, Лондон кейинги қадами ҳақида маълум қилиши лозим. Британия ўзаро келишган ҳолда ниятини имкон қадар тезроқ аниқлаштириб олиши керак.






