АсосийSport

Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз юртимизда тантанали кутиб олинди

'Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз юртимизда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

Бугун, 15 январь куни Осиё чемпионатида совриндор бўлган спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди.

Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раиси Танзила Нарбаева, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари Шарифжон Мўминджанов, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси мутасаддилари, ёш велоспортчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа давомида Ўзбекистон терма жамоаси спортчилари 7 та медаль (1 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза) қўлга киритишди. Ушбу муваффақият спортчиларимизга Токио 2020 Олимпиадаси учун қимматли рейтинг очколарини тақдим этди.

    Бошқа янгиликлар