Президент қарорига мувофиқ, Истамов Маҳмуд Шуҳратович адлия вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.
Махмуд Истамов Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Адлия вазирлигида ва Президент Админстрациясида турли масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳозирга қадар адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.






