АсосийJinoyat

25 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ноқонуний муомаладан чиқарилди

'25 минг АҚШ долларидан ортиқ маблағ ноқонуний муомаладан чиқарилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу жараёнда фуқаро А.М. ва Ж.Қ. олдиндан тил бириктириб, 10 минг АҚШ долларини 84,7 миллион сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар.

Бундан ташқари, тадбир давомида фуқаро А.М.дан 15 минг 200 АҚШ доллари, фуқаро Ж.Қ.дан 5 минг россия рубли ва 200 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар