Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг 2019 йил 14 январдаги қарори билан тасдиқланган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризмни ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”да ана шундай вазифа белгиланган.
Шунингдек миллий табиат боғида сайёҳлар давомий ва қисқа муддатли дам олиши, экскурсия ва маърифий туризм ташкил этиш учун рекреация ҳудуди ташкил этилади.
Бундан ташқари, вилоятдаги “Каттақўрғон”, “Қоратепа” ва “Қорасув” сув омборлари атрофида экотуризм ва рекреация туризмни ривожлантириш чоралари кўрилади.
2019 йил октябрь-ноябрь ойларида эса вилоятда “Қовун сайли”, “Нон сайли”, “Палов сайли”, “Кишмиш”, “Шарқ ширинликлари” фестиваллари ўтказилади.






