АсосийDunyo

Индонезияда ҳалокатга учраган авиакомпаниянинг иккинчи қора қутиси топилди

'Индонезияда ҳалокатга учраган авиакомпаниянинг иккинчи қора қутиси топилди 'ning rasmi

Индонезияда 2018 йил октябрь ойида ҳалокатга учраган “Lion Air” авиакомпаниясининг иккинчи қора қутиси топилди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.

Бу ҳақда мамлакат Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши эълон қилган. Ҳозирга қадар олиб борилган текширувлар шуни кўрсатадики, парвоз вақтида тезлик кўрсатгичи носоз бўлган ва у тезликни нотўғри кўрсатган. Агар қора қутининг овоз ёзувидан фойдаланишнинг иложи бўлса, бу терговчиларга фалокат тўғрисида қўшимча маълумотлар олишга ёрдам беради.

    Бошқа янгиликлар