АсосийJamiyat

Пўлат Бобожонов: Оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга камайди

'Пўлат Бобожонов: Оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга камайди'ning rasmi

Жамоатчилик ва маҳалла фаоллари билан биргаликда низолашаётган яқин қариндошларни яраштириш чоралари кўрилганлиги натижасида оила-турмуш доирасидаги қотилликлар 19,5 фоизга, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ жиноятлар эса 36,3 фоизга камайган. Бу ҳақда Ички ишлар вазири П.Бобожонов ЎзА мухбири билан суҳбатда маълум қилган.

Жиноят содир этган ўқувчилар сони 1 минг 565 нафардан 973 нафарга ёки 37,8 фоизга, аёллар томонидан содир этилаётган жиноятлар 37,9 фоизга камайган.

Ички ишлар органларининг маҳалла фаоллари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи, прокуратура ва бошқа органлар билан олиб борган ҳамкорлиги натижасида 2018 йилда 2 минг 301 маҳаллада биронта ҳам жиноят содир этилмади.

Умумий жиноятчилик эса 2018 йилда ўтган 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайган.

    Бошқа янгиликлар