АсосийJamiyat

ДХА ҳарбий қисмда хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этди

'ДХА ҳарбий қисмда хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этди'ning rasmi

Мамлакатимизда ўтказилаётган Ватанпарвалик ойлиги доирасида Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси, Андижон ҳарбий прокуратураси ҳамда Шарқий ҳарбий округ қўмондонлиги ташаббуси билан байрам арафасида вилоятдаги № 34241-сон ҳарбий қисмда хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр хизмат барча қулайликларга эга, замонавий техника воситалари билан жиҳозланган махсус автобусда кўрсатилди. Тадбирда 250 нафардан зиёд ҳарбийлар, уларнинг оила аъзолари қатнашдилар.

Иштирокчиларга 36 турдаги хизмат кўрсатилди ҳамда 200 дан ортиқ хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларининг қизиқтирган саволларига ва муаммоли масалаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилди .

Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш, солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш, солиқдан қарздорлик мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш каби тезкор хизматлар кўрсатилди.

Ташкил этилган сайёр қабуллар ҳарбийлар учун имтиёзли тарзда амалга оширилди. Бу каби тадбирлар республикамизда жойлашган барча ҳарбий қисмларда давом этмоқда.

Қулай, очиқ ва халққа яқин давлат хизматлари — шунчаки шиор эмас, балки кундалик меҳнат тарзига айланмоқда.



    Бошқа янгиликлар