АсосийJamiyat

Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

'Бухорода Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди'ning rasmi

Бухоро шаҳридаги Ёшлар Марказида Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватан –муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир ўтказилди.

Бухоро ҳарбий-маъмурий сектор раҳбари, вилоят ҳокими Ўктам Барноев Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондонининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Шундан сўнг, бир гуруҳ соҳа ҳодимларига Мудофаа вазирлиги ҳамда Халқ депутатлари Бухоро вилояти Кенгашининг фаҳрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

Тадбирда намойиш этилган саҳна кўринишлари ҳамда концерт дастури йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Байрам дастури Бухоро шаҳридаги “Шербудин” маросимлар уйида давом этиб, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун дастурхон ёзилди.

    Бошқа янгиликлар