Халқ депутатлари Пастдарғом туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Баҳодир Саъдуллаев ўз аризасига биноан туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шунқор Худойбердиев Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинланди.






