2019 йил 9 январь куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 3 февраль куни Учтепа туманида яшовчи Н.М. Олмазор даҳасида шу даҳада яшовчи “Катта Олмазор” МФЙ раиси А.У.га МФЙ биносининг ички қисмини таъмирлаб беришини айтиб, алдов йўли билан 24 млн. 500 минг сўм пулини олганини ва берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






