Европа статистика агентлиги Европа ҳудудида ишсизлик даражаси ўтган йилга нисбатан 8 фоизга камайганини маълум қилди, деб хабар берди Trendymen нашри.
Баёнотда таъкидланишича, ишсизлик энг кам қайд этилган мамлакатлар Чехия, Германия ва Голландиядир. Ишсизлик даражаси эса Испания ҳамда Грецияда юқори. 2018 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб ҳозирга қадар Евроиттифоқ ҳудудида 16,5 миллион эркак ва айёллар ишсиз экани аниқланган. Уларнинг 30 фоизини эса ёшлар ташкил этади.






