Термиз шаҳридаги "Халқаро ёшлар оромгоҳи"да ташкил этилган "Аъло таътил" дам олиш ва ижод оромгоҳида юртимизнинг барча ҳудудларидан келган 192 нафар ўқувчи мароқли ҳордиқ чиқарди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган лойиҳада фан олимпиадалари ғолиблари, чоракни аъло баҳоларга тугатган, дарсларни намунали ўзлаштираётган ўғил-қизлар орасидан сараланган аълочи ўқувчилар иштирок этди, деб ёзмоқда ЎзА.
Оромгоҳда ўтказилган “Заковат”, “Менинг аъло касбим”, “Қувноқлар ва зукколар”, “Интеллект” каби қизиқарли лойиҳаларда ўқувчилар фаол қатнашди. Шунингдек, “Замонавий рақслар” фестивали, қадимий қадамжоларга саёҳатлар ўқувчиларда унутилмас таассурот қолдирди.







