АсосийJamiyat

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Нукус гарнизонига саёҳат қилди

'Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Нукус гарнизонига саёҳат қилди'ning rasmi

Хўжайли туманида жойлашган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари Нукус гарнизонида ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида уюштирилган экскурсия жараёнида ёшлар гарнизон ҳудудидаги ҳарбий қисм ётоқхонаси, ўқув корпуслари, ошхона ва кутубхона билан танишдилар. Капитал реконструкция қилинган ўқув корпусида бўлдилар.

photo_2019-01-09_10-20-12.jpg

Шунингдек, меҳмонларга мерганлик, артиллерия, ҳаво ҳужумидан мудофаа, ҳарбий топография, махсус тактик ва алоқа тайёргарликлари бўйича бошланғич тушунчалар берилди. Замонавий компьютерлаштирилган ўқ отиш хонасида ўтказилган амалий машғулотлар ҳамда Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилган “Энг яхши чавандоз” ўйинлари барчага бирдек манзур бўлди.

photo_2019-01-09_10-20-14.jpg

Экскурсия якунида болажонлар учун ҳарбийлар ошхонасида байрам дастурхони ёзилди. Бу каби тадбирлар болажонларнинг ҳарбий хизматга бўлган қизиқишини шакллантиришга, уларнинг Ватанга бўлган муҳаббатини мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

photo_2019-01-09_10-20-21.jpg

Эслатиб ўтамиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг ноябрь ойида мазкур гарнизонда бўлиб, ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан танишган эди.

    Бошқа янгиликлар