АсосийJamiyat

"Пойтахт банк" ўз фаолиятини бошлади

'"Пойтахт банк" ўз фаолиятини бошлади'ning rasmi

Тошкент шаҳрида янги "Пойтахт банк" ўз фаолиятини бошлади. Банк пойтахтда арзон уй-жойлар сотиб олиш ва қуришга кредит ажратишга ихтисослашган. Эндиликда бу ерда 130 га яқин ходимлар мижозларга хизмат кўрсатади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, банк тўлиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан молиялаштирилган. Банкнинг афзалликларидан бири, интерактив хизматларнинг йўлга қўйилганлиги. Унга кўра, мижоз ҳатто банкка келмаган тақдирда ҳам ҳисоб рақами очилиши ва бошқа хизматларни масофадан туриб амалга ошириши мумкин.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкоматлар ҳафтанинг ҳар куни 24 соат давомида фаолият олиб боради ҳамда банк тарифлари бўйича ҳам мижозларга кўплаб қулайликлар мавжуд.

Янги банк Тошкентда кўп қаватли уйларни қуриш ва таъмирлаш билан шуғулланувчи ихтисослашган пудратчи ташкилотларга кредитлар ажратиш ва лизинг хизматларини кўрсатиш, муҳандислик инфратузилмалари сифатини яхшилашни кўзда тутувчи лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни молиялаштириб, инвестицион фаолиятни олиб боради.

Маълумот учун: Банк рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг олдинги биносида жойлашган (Чилонзор тумани, Ислом Каримов кўчаси, 55 уй).

    Бошқа янгиликлар