Жанубий Африка Республикасининг маъмурий пойтахти Преторияда иккита йўловчи поезд ўзаро тўқнашиб кетди, дея хабар қилмоқда Gazeta.ru нашри.
Воқеа оқибатида 4 киши ҳалок бўлгани ва 604 нафар одам жароҳат олгани хабар қилинмоқда. Ҳодиса рўй берган вақтда поездларда 800 га яқин одам бўлган. Поездлардан бири станция платформасида турганда иккинчиси унга келиб урилган. Ҳодиса рўй берган ҳудудда полиция, тез ёрдам ҳамда фавқулодда вазиятлар ходимлари иш олиб бормоқда.






