АсосийJamiyat

Франкфуртда "Heimtextile 2019" халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

'Франкфуртда "Heimtextile 2019" халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда'ning rasmi

Германиянинг Франкфурт шаҳрида анъанавий “Heimtextile 2019“ халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда 135 мамлакат вакиллари қаторида Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳаси мутахассислари ҳам иштирок этмоқда.

Кўргазма павильонларидан “Ўзтўқимачиликсаноат“ уюшмаси корхоналари, хусусан, Хоразм вилоятидаги “Bahmal Group” компанияси маҳсулотлари ҳам жой олган. Унда иштирок этаётган “Bahmal Group” компанияси директори Баҳодир Аҳмедов бу ҳақда ЎзАга хабар берди.

photo5307942866590476823.jpg

– Анъанавий кўргазмада иккинчи бор қатнашяпмиз, – деди у. – Ўтган йилги иштирокимиздан сўнг Польша, Чехия, Болтиқбўйи давлатларига бир миллион долларга яқин маҳсулотларимизни экспорт қилишга муваффақ бўлдик. Бу йил ўтган йилгидан-да юқори натижаларни кутаяпмиз. Ҳозир тадбир жараёнида Германия, Венгрия, Чехия, Хорватиядан қатнашаётган вакиллар билан музокаралар олиб бораяпмиз. Яна шуни алоҳида айтиш керакки, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига Европа давлатларидан катта қизиқиш билдирилмоқда. Маҳсулотларимизнинг юз фоиз пахтадан бўлгани, бошқа давлатларга нисбатан арзон ва сифати ҳам талабга мослиги бунга асосий сабабдир. Мазкур нуфузли тадбир нафақат хорижликлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, балки жаҳон бозорига чиқиш учун таниқли дизайнерларнинг илмий-амалий ишларини ўрганиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар рангларини танлашда улар тавсиясини амалиётга татбиқ этишда жуда муҳим.

Ташкил этилаётган шундай халқаро тадбирлар самарасида бугун Ўзбекистон маҳсулотлари Хитой, Туркия, Ҳиндистон, Покистон мамлакатлари маҳсулотлари билан бемалол рақобатлаша олади. Эндиги режа эса маҳсулотларимизнинг Европа бозоридан ўрнини эгаллашишига эришишдир.

photo5307942866590476826.jpg

Маълумот ўрнида, “Bahmal Group“ компаниялар гуруҳи юртимиздаги энг йирик тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир. 2005 йилда фаолиятини бошлаган компаниянинг босма ва бўялган матолар ишлаб чиқариш қуввати йилига 53 миллион метрни ташкил этади. Шу билан бирга, ушбу компаниялар гуруҳи тўшак, ошхона сочиқлари, рўмолча, кўйлак каби маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Компания ISO 9001 ва мувофиқлик сертификатига эга. Унинг маҳсулотлари Россия, Чехия, Эстония, Польша, Украина, Литва каби давлатларга экспорт қилинмоқда.

“Heimtextile 2019“ халқаро уй тўқимачилик маҳсулотлари кўргазмаси эртага ҳам ўз ишини давом эттиради.

    Бошқа янгиликлар