Габондадавлат тўнтарилишига уринган исёнчи ҳарбийлар қўлга олинди, деб хабар берди Trendymen нашри.
Лейтенант Ондо Обианг Келли бошчилигидаги исёнчи ҳарбийлар радиостанцияни эгаллаб олиб, “Миллий тикланиш кенгаши” тузилиши ҳақида эълон қилинишини талаб қилишган. Бироқ таҳририят бундан бош тортган. Яна бир гуруҳҳарбийлар эсадавлат телеканали эфирида чиқиб, ҳарбий давлат тўнтариши ҳақида эълон қилишган. Баёнотда ҳукумат ҳарбийлар қўлига ўтгани айтилганди. Айни вақтда исёнчилар қўлга олинган бўлиб, уларнинг шериклари қидирилмоқда.






