АсосийDunyo

Хитой метросида юз берган аварияда бир киши ҳалок бўлди

'Хитой метросида юз берган аварияда бир киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Хитойнинг Чунцин шаҳри метросида содир бўлган фавқулодда ҳодиса оқибатида бир киши ҳаётдан кўз юмган, деб хабар бермоқда РИА Новости.

3 киши жароҳатланган, 30 нафар йўловчи зудлик билан хавфсиз жойга кўчирилган.

Қайд этилишича, шаҳар метроси ҳалқа йўлидаги авария кеча маҳаллий вақт билан 17:00 атрофида бекатлар оралиғидаги ҳимоя эшикларида техник носозлик туфайли юз берган. Ҳодисада состав релсдан чиқиб кетмаган.

Авария бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар