АҚШ Президенти Дональд Трамп миллатга мурожаат билан чиқиб, кутилган фавқулодда ҳолат эълон қилиш ўрнига мамлакатдаги бюджет таназзулида жавобгарликни Мексика билан чегарада девор қурилишини истамаётган демократларга юклади.
У муҳожирларнинг чегарадан ноқонуний ўтиши ва наркотик кириб келиши туфайли йилига Вьетнам уруши давридан кўпроқ қурбон берилишини, девор эса ўз харажатини тезда қоплашини таъкидлади.
Бундан ташқари, "Мексика ва Канада билан савдо битими ҳам бу харажатлар қопланишига асос бўлади", - деди Трамп.






