АсосийJamiyat

Энг қиммат қўй гўшти Тошкентда, энг арзони эса Жиззахда

'Энг қиммат қўй гўшти Тошкентда, энг арзони эса Жиззахда'ning rasmi

Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг вилоят марказий деҳқон бозорларидаги айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тўғрисида маълумот берди.

Тақдим этилган рўйхатга кўра, Ўзбекистон бозорларида 1 килограмм қўй гўштининг нархи 28 000 сўмдан (Жиззах) 46 600 сўмгача (Тошкент) бўлган нархни ташкил этмоқда.

Шунингдек, сабзавотлар, тухум, гуруч, ёғ ва шакарнинг ҳам минимал-максимал нархлари тақдим этилган.

Қайд этиб ўтамиз, рўйхатдаги маълумот 2019 йил 4 январь ҳолатига тақдим этилган.

Айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар