3 январь куни Тошкент шаҳридаги уйидан Matiz русумли машинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 26 ёшли йигит соғ-омон топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Беҳрўз Жўраев 7 январь куни соат 21:50 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги "Кўҳинур" маҳалласидан топилган.
Йигит ва унинг автомобилига ҳеч қандай шикаст етмагани билдирилмоқда.






