АсосийJamiyat

Намангандаги барча мактабларда тиббий кўрик бошланди

'Намангандаги барча мактабларда тиббий кўрик бошланди'ning rasmi

Янги йилнинг илк ҳафтасидан, яъни ўқувчиларнинг қишки таътили якунланиши биланоқ Намангандаги барча мактабларда тиббий кўрик бошланади. 11 январдан апрелга қадар давом этадиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб этилмаган ўқувчи қолмайди, деб ёзмоқда ЎзА.

– Муҳим тиббий жараёнга ҳар қачонгидан ҳам пухта тайёргарлик кўрилди, – дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Нуриддин Қаҳҳоров. – Аввало, ўқувчиларга оид тўлиқ маълумотлар электрон базаси яратилди. Ҳеч бир бола назардан четда қолмайди. Энг тажрибали шифокор ва мутахассислардан иборат тиббий бригадалар тузилди. Улар вилоятнинг энг олис ҳудудларига ҳам сафарбар этилади.

Мазкур тадбирнинг изчил амалга оширилиши махсус штаб томонидан назорат қилиб борилади. Касаллиги аниқланган ўғил- қизларни туман, вилоят, ҳатто республика шифохоналарида ҳам соғломлаштириш кўзда тутилмоқда. Қарийб тўқсон кун давом этадиган чуқурлаштирилган тиббий кўрикда юқори самарадорликка эришиш учун таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, кенг жамоатчилик билан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қўйилади.

    Бошқа янгиликлар