АсосийJamiyat

"Авиасозлар" бозори ўрнида янги савдо мажмуаси қурилади

'"Авиасозлар" бозори ўрнида янги савдо мажмуаси қурилади 'ning rasmi

Тошкентдаги "Авиасизлар" деҳқон бозори (собиқ Кадышева) ўрнига янги мажмуа – савдо ва маиший хизмат маркази ҳамда парковка қурилади, дейилган Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорида.

Ушбу лойиҳани амалга ошириш билан Auto Solution МЧЖ шуғулланади. Унинг умумий қиймати 380 млрд. сўм бўлиб, шундан 100 млн. АҚШ доллари хориж инвестицияси ҳисобига тўғри келади.

Мазкур СММ Тошкентда чет эли сармояси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар рўйхатига киритилган. Ундан жами бўлиб 57 та лойиҳа жой олган. Янги уй-жойлар, меҳмонхоналар, савдо мажмуалари, корхоналар қуриш шулар жумласидандир.

Савдо-маиший марказ энг қиммат лойиҳалардан бири саналади.

    Бошқа янгиликлар