АсосийJamiyat

Республикамиздаги илк "Инновацион ривожлантириш Кенгаши" Навоий вилоятида ташкил этилди

'Республикамиздаги илк "Инновацион ривожлантириш Кенгаши" Навоий вилоятида ташкил этилди'ning rasmi

Навоий вилояти ёш ва навқирон вилоят бўлса-да, мамлакатимизнинг иқтисодий-ижтимоий салоҳиятини юксалтиришда муҳим ўринга эга. Мазкур ҳудудда ер ости ва ер усти табиий бойликларининг ниҳоятда мўллиги, уларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун замонавий талабларга жавоб берувчи йирик саноат корхоналарининг мавжудлиги ҳамда аҳолининг ишбилармон тадбиркорлиги бугунга келиб Навоийни ҳар томонлама тараққий топган, обод-у фаровон ҳудудга айлантирди. Вилоятда ижтимоий-иқтисодий соҳанинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорлар талайгина. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббусибиланвилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида илк бор Навоийда “Инновацион ривожлантириш Кенгаши” ташкил этилди. Ушбу Кенгаш ана шундай тадбиркорлар ҳамда бизнес фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаб, керакли таклифларни ишлаб чиқади. Шунингдек, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ташкил этишда янги ғоялар ва энг илғор хориж тажрибаларини амалиётга жорий қилиш ҳамда ахборот коммуникацион технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда янги хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича таклифларни шакллантиришда кўмаклашади.

—“Инновацион ривожлантириш Кенгаши”ни ташкил этиш давомида вилоятдаги тадбиркорлар фаолияти билан танишув учрашувлари ва “Бизнес саёҳат”ларуюштирилди. Илғор тадбиркорлар “Навоий ЭИЗ”,“Green Line Profile” ва “Telekom divers Pro”, “Polietilen quvurlari”каби қўшма корхоналарда бўлиб, ўзаро билим ва тажрибалар алмашилди. Тадбиркорларнинг Германияга сафарида ушбу корхоналар тарғиботини олиб бориш бўйича келишувлар амалга оширилди, – дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Навоий вилоят Кенгаши раиси Жамшид Хаджаев. —Кенгаш аъзолари энди ҳар ойда бир маротаба йиғилиш ўтказиб, ҳудуд иқтисодий салоҳиятини ривожлантиришга ва инвесторларни жалб этишга қаратилган масалаларни муҳокама этади.

“Инновацион ривожлантириш Кенгаши” раиси лавозимига иқтисодчи-маркетолог “DEKOS” компанияси асосчиси Ҳасан Мамасаидовнинг номзоди тасдиқланди. Таъсис йиғилишида Кенгаш раис ўринбосарлигига вилоят ҳокими Кобул Турсунов сайланди.

—2019 йил аввалида тажрибали тадбиркорлар билан учрашувлар, соҳага оид баҳс-мунозаралар,фикр-у мулоҳазалар ва ўқув машғулотлари келгусидаги фаолиятимизда албатта асқатади. Мен ҳам бугун вилоятимизда ташкил этилган “Инновацион ривожлантириш Кенгаши” аъзоси этиб ҳам сайландим. Бу эса елкамдаги масъулиятни янада ошириб, юртимиз иқтисодий-ижтимоий ривожланишига меҳнатим орқали ўз ҳиссамниқўшишимга имкон беради, –дейди тадбиркор Обид Саидов.

2 кунлик ташриф давомида 12 нафар тажрибали тадбиркорлар ва навоийлик ёшлар иштирокида ҳудудни янада ривожлантиришда замонавий, инновацион ёндашувларни муҳокама қилиш буйича бир қатор давра суҳбатлари,“Муваффақиятга эришиш сирлари” мавзусидаги учрашувлар, ёш тадбиркорлар учун тажрибали тадбиркорларнинг бизнес сирлари бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди. Барча машғулотларни хорижий мамлакатларда таҳсил олиб, халқаро тажрибага эга бўлган юқори малакали тадбиркорлар олиб боришди. Лойиҳада “DELI” компанияси асосчиси Ҳусан Мамасаидов“EDU-ACTION” компанияси асосчиси Умиджон Ишмухамедов, “GroundZero Kitob Olami” коворкинг маркази бошқарувчиси Темур Умаров, “Le Bazar.uz” маркетинг директори Азизбек Юсуповлар ўз маърузалари билан қатнашиб, муваффақиятга қадар босиб ўтилган йўллар ҳақида ёшлар билан мулоқот қилди.

—Ҳозирги кунда чет тилларини ўрганишга бўлган талаб тобора ортмоқда.Тил ўрганиш истагидаги ёшлар ҳам кам эмас. Улар тил ўрганиб, чет эл грантларини ютиш учун имтиҳон топширишади. Нафақат пойтахтда, балки вилоятларда ҳам инглиз тилида имтиҳон топширувчи ёшларни йиғиб, масъуллар ҳудуднинг ўзига келиб имтиҳон олишса, анча қулайлик яратилади. Натижада ёшларнинг ҳам маблағи, ҳам вақти тежалади. Бу ғояни Навоий вилоятида ҳам амалга оширишни режалаштирдим, – дейди “EDU-ACTION” компанияси асосчиси Умиджон Ишмухамедов.

Шаҳноза Нуруллаева

    Бошқа янгиликлар