2018 йил 27 декабрь куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Лола кўчасида яшовчи С.К. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, 2018 йил 26 декабрь куни бирга яшовчи ўғли 27 ёшли Ф.К. “Спарк” русумли автомашинани Чилонзор 7-даҳадан номаълум томонга ҳайдаб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган эди.
Кўрилган чоралар натижасида Ф.К. Тошкент вилояти ҳудудидан соғ-саломат топилиб, уйига қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, суриштирув ишлари давом этмоқда.






