2019 йил фантастик фильмларда ўзгача тасаввур этилган, дея хабар берди Bbc.com нашри.
Андроидлар, учар автомобиллар, синтетик киберимплантлар, гўзаллик ҳамда ёшликни 160 ёшгача сақлаб қолиш – фантастик фильмларда 2019 йил шундай тасаввур қилинган. Қолаверса, ушбу картиналарда оммавий қирғин қуроли сифатида ядровий бомбалар ва вампирлар ҳам келтирилган.
Қуйидаги фильмларда 2019 йил ана шундай тасвирланган эди:
“Тиғ узра югурувчи”, 1982, АҚШ-Гонконг
“2019: Нью-Йорк қулаганидан сўнг”, 1983, Италия-Франция
“Янги варварлар”, 1983, Италия
“Акира”, 1988, Япония
“Инсон киборгга қарши”, 1995, АҚШ
“Зулмат фариштаси”, 2000, АҚШ
“Орол”, 2005, АҚШ
“Нур жангчилари”, 2009, Австралия-АҚШ






