“Буюк шоумен” мюзиклига ишланган саундтрек Бирлашган Қиролликларда 2018 йилнинг энг машҳур мусиқий альбомига айланди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Альбомда Бежа Пасек ва Жастин Поулнинг композициялари тақдим этилган.
Альбом-бестселлерлар учлигига британиялик Жорж Эзранинг “Staying At Tamara's”, ва Эд Шираннинг “Divide” альбомлари кирган.
Дуа Липа ва Кельвин Харриснинг “One Kiss” альбоми эса 2018 йили Буюк Британияда энг кўп сотилган синглга айланган.






