АсосийJamiyat

Самарқандда "Сobalt" ағдарилиб кетди, бир нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмди

'Самарқандда "Сobalt" ағдарилиб кетди, бир нафар йўловчи ҳаётдан кўз юмди'ning rasmi

Самарқанд туманида шу йилнинг 2 январь куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида яшовчи Р.Ж. бошқарувидаги “Сobalt” русумли автомашинани Янгиариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи "Самарқанд-Қарши" йўлининг 6-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай шу ердаги айланма йўл бетон тўсиғига урилиб, ағдарилиб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, мазкур фожиа сабаб йўловчи Ш. Х. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Яна уч нафар йўловчи жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар