Белоруссиялик чегарачилар 31 декабрь куни кечаси гўёки Литва атрофини томоша қилмоқчи бўлиб, “тасодифан” бошқа давлат чегарасини бузиб кирган икки нафар французни қўлга олишди, деб хабар берди РИА новости нашри.
30 дан 31 декабрга ўтар кечаси Белоруссиянинг Островецкий туманида чегарачилар видеокузатув тизими орқали ҳудудда юрган икки нафар номаълум шахсни кўриб, қўлга олишди. Уларнинг ҳар иккаласи ҳам 24 ёшда бўлиб, Франция фуқаролари эканликлари аниқланди. Воқеа ҳақида Литва чегарачиларига ҳам хабар берилди.
Ўтказилган текширувлардан кейин чет эллик саёҳатчилар маъмурий жавобгарликка тортилди ва тегишли тартибда Литва чегарачилари қўлига топширилди.






