АсосийDunyo

Россиялик “машҳур хоккейчи” самолёт бортида тўполон қилди

'Россиялик “машҳур хоккейчи” самолёт бортида тўполон қилди'ning rasmi

Сочи-Москва рейси бўйича учаётган самолёт бортида россиялик “машҳур хоккейчи” жанжал кўтарди, деб хабар берди Лента ру.нашри.

Парвоз вақтида спортчи жуда ҳам кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган ва борт кузатувчисидан яна виски талаб қилган. Уни тинчлантиришга ҳаракат қилган бошқа йўловчиларга ҳам ташланган.

Ҳодиса туфайли самолёт командири Воронеж шаҳрига фавқулодда қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган. Ҳозирча исми-шарифи ошкор этилмаётган хоккейчи қўлга олинган.

    Бошқа янгиликлар