1 январь куни, Белоруссиянинг Витебск вилоятида ичида россиялик сайёҳлар бўлган автобус ағдарилди, деб хабар берди Лента ру.нашри.
Автобусда 23 нафар Россия фуқароси ва бир нафар маҳаллий гид бўлган. Ҳодиса оқибатида бир нафар аёл тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Бошқалар жабрланмаган. Сайёҳлар вақтинча маҳаллий мактаб биносига жойлаштирилган. Уларнинг келгуси саёҳати масаласи кўриб чиқилмоқда.






