АсосийJamiyat

Магнитогорскда юз берган газ портлаши оқибатида ўзбекистонлик фуқаро жабрланди

'Магнитогорскда юз берган газ портлаши оқибатида ўзбекистонлик фуқаро жабрланди'ning rasmi

Магнитогорск шаҳрида юз берган газ портлаши оқибатида ўзбекистонлик фуқаро жабрланди, деб хабар берди РИА новости нашри.

Фуқаро операция қилинган, айни вақтда у жонлантириш бўлимида ётибди.

Ўзбекистон фуқароси етти соат давомида бино уюмлари остида ётган, ва айни вақтда унинг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.

“Беш киши касалхонага ётқизилган, улар орасида 13 яшар бола ҳам бор... Тўрт нафари катта ёшдаги одамлар, энг оғир аҳволдагиси - Ўзбекистон фуқароси, 36 ёшли эркак 7 соат давомида бино уюмлари остида ётган", - деб маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, Магнитогорскда 31 декабр куни эрталаб газ портлаши оқибатида кўпқаватли уйнинг подъезди ўпирилиб тушган. Қулаш жойида 120 киши истиқомат қилган.

Қидирув-қутқарув операциялари бошланган вақтдан буён, бугун, Москва вақти билан 07.00 ҳолатига кўра, уюмлар остидан 12 киши чиқариб олинган, улардан 7 таси ҳалок бўлган, 5 нафари қутқарилган. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага олиб борилган. Яна 37 нафар одамни қидириш ишлари давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар