Миср хавфсизлик хизмати томонидан Синай ярим ороли ва Ғазо туманида 40 нафардан ортиқ террорчилар йўқ қилинди, деб хабар берди Лента ру. нашри.
Мазкур жангарилар сайёҳлик, фуқаролик ва давлат объектларига ҳужум уюштиришни режалаштиришган. 30 нафар террорчи Қоҳирада, яна 10 нафари мамлакатнинг шимолий қисмида йўқ қилинган.
Террорчиларнинг 28 декабрь куни Ғазо шаҳрида туристлар минган автобусга қилиган ҳужумга алоқаси бор-йўқлиги ҳам текширилмоқда.






